ЖАМИЯТ

ИПОТЕКА-БАНК БУГУНДАН КРЕДИТ ФОИЗЛАРИНИ ТУШИРАДИ


01.07.2020   5826

Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун ажратиладиган кредит фоиз ставкалари пасайтирилади.

Хусусан, жисмоний шахслар учун микроқарз – 24, онлайн микроқарз – 23, автокредит – 24, истеъмол кредити – 24, ипотека кредитлари – 24 фоиз қилиб белгиланмоқда.

Юридик шахслар учун айланма маблағларни тўлдириш учун – 21, асосий воситаларни сотиб олиш, шакллантириш учун – 21, ўз эҳтиёжи учун енгил автомашиналар харид қилишга – 21, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар – 8, лизинг амалиётлари – 21 фоизгача туширилмоқда.

Шунингдек, банк томонидан тақдим этилаётган омонат турларининг айримларига 2020 йил 1 июлдан бошлаб маблағлар қабул қилиниши ҳам тўхтатилади.

Манба: УзА.