Андижон 24

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИК МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ


23.11.2018   1409

Вилоят ҳокимлигида ҳудудларни инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг самарадор йўллари мавзусига бағишланган ўқув-семинар ташкил қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиётдастурининг халқароэкспертлари иштирокидаги мазкур тадбирда Латвия мисолида инвестиция жозибадорлигини ошириш хусусида сўз юритилди. Тажрибали экспертлар Марис Пукис ва Андрис Яунслейнисмавзу доирасида батафсил маълумот бердилар. Ишлаб чиқаришнинг ривожини белгиловчи омиллар кўрсатиб ўтилди.

Таъкидланганидек, инвестициявий жозибадорликни оширишда сиёсий-иқтисодий бошқарув алоҳида ўрин эгаллайди.

– Ҳамкорликдаги фаолият юзасидан билимларимизни оширдик, – дейди семинар иштирокчиси, Балиқчи тумани ҳокимининг ўринбосари Бекпўлат Умаров. – Инвесторларга биргина қулайлик яратиб беришбилан иш битмайди. Икки томон учун ҳам манфаатли таклифларни тайёрлаш лозим. Латвиянинг иқтисодий юксалиши саноат ва ишлаб чиқариш билан бир вақтдаижтимоий соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқларга ҳам боғлиқлиги эътиборли.

Ўқув-семинар якунида халқаро алоқалар ва инвесторлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.Вилоятимиз тадбиркорларининг бугунги кундаги фаолияти ижобийбаҳоланди.

Акбаржон

НАЗАРОВ.