Андижон 24

ИНСОН ТАҚДИРИ: ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


25.05.2019   929

Қўрғонтепа туманида жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари томонидан Қўрғонтепа туманида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича муҳокама ўтказилиб, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жами 30 дан зиёд фуқаронинг муаммолари ўрганиб чиқилди. Шундан 16 тасида жиноят ишларига тааллуқли масалалар кўтарилган. Фуқаролик ишларига оид 9 та мурожаат қайд этилди. Маъмурий суд ҳукмига 4 та масала қўйилди. Бир ҳолатда эса кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирилган.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўрғонтепа туманидаги халқ қабулхонасида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа тумани судининг судьяси Исақбой Эргашев 10 га яқин туман фуқароларининг енгиллик сўраб қилган мурожаатларини кўриб чиқди.

Буюк замин маҳалласида истиқомат қилувчи Икром Қаландаров 2018 йилнинг апрелида қора мол ўғирлагани учун икки йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишларига, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан ҳукм қилинган эди.

- И. Қаландаров жазонинг ярмини ўтади, - дейди Қўрғонтепа тумани ИИБ пробация катта инспектори Акмал Тиллаев. – Шу даврда чин дилдан пушаймонлигини билдириб, ўзини ижобий томондан кўрсатди. Биричи марта судланганлигини инобатга олиб, суд муддатидан олдин озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Камроншох Расулов

жиноят ишлар бўйича

вилоят судининг

судя катта ёрдамчиси.