ЖАМИЯТ

Инсон хотираси азиз: Покликка чорловчи ўгитлар


20.04.2018   1261

Аброрбек уч ёшга кираётган ўғли Муҳаммадазизни баланд кўтарди. Болакай яйраб кулди. Шу лаҳзада йигитнингкўз ўнгига бобоси Баҳодир акакелди. Раҳматли набираларини баланд кўтаришни ёқтирарди. Мана икки йилдирки у орамизда йўқ. Йигит бобосини эслаб ўйга толди. Жавон тортмасидан Баҳодиржон ака насиҳатлар ёзиб қолдирган қалин муқовали дафтарни олди.

Дафтарни варақлаб «... ўғилларим, қизларим, набираларимга насиҳатларим...» дея ёзилган сўзларни ўқиди: - Бу ҳаётнинг баланд-пастини бошидан кечирганинсоннингаждодларига ўгитлари, ҳикматлари эди:

- Қалбингиз, ниятингиз доимо покиза бўлсин;

- Ёлғон гапирманг, тўғрисўз адолатпарвар бўлинг;

- Қимматбаҳо вақтингизни беҳуда ўтказманг, кейин аттанг қиласиз;

- Бировнинг ҳаққига хиёнат қилманг;

- Қўлингиздан келганича бировларга яхшилик қилаверинг, аммо миннат қилманг;

- Молу-дунёга, мансабга хирс қўйманг;

- Катталар насиҳатини жон қўлоғингиз билан тингланг.

- Камтар бўлинг.

Дафтарда дилозорлик қилмаслик, қарз олиш масъулияти, етим-есирларга мурувват кўрсатиш, дўст-душманни ажратиш, оила муқаддаслиги, Аллоҳдан қўрқиб яшаш ҳақида ҳам насиҳатлар бор эди. Баҳодиржон ака Аҳмедов кўп йиллар ички ишлар тизимида меҳнат қилган, подполковник унвонидаистеъфога чиққанди.Бир қатор чалкаш жиноятларни очишда фидокорликкўрсатган,ёмон йўлга кириб қолган юзлаб ёшларни тарбиялаб жамиятнинг ҳалол фуқароларига айланишларига салмоқли ҳисса қўшган, сўзи билан иши бир инсон эди.

Бобонинг насиҳатларини бажариш осон иш эмас. Улар Баҳодиржон аканинг фарзандлари Акобирбек, Жаҳонгир, Зулфия, Зулхумор ва Музаффар учун йўлчи юлдуз бўлиб қолган. Бу ҳикматли сўзлар набиралар, чеваралар қалбини ёритиши, эзгулик сари етаклашига шубҳа йўқ.

Тўлқин СиддиҚ.

Суратда: подполковник Баҳодиржон Аҳмедов.