Андижон 24

ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА МУҚАДДАС


27.12.2019   1246

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари томонидан мамлакатбош ибодатхонасининг тарихий-мемориал мажмуасига жойлаштириш мақсадидаиккинчи жаҳон уришида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳалок бўлган фронтчиларнинг биродарлик қабристонларидан жорий йилнинг 31 декабригача тантанали равишда тупроқ олиш маросимларини ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат биланАндижон шаҳрида жойлашган “САДОВОЕ” қабристонида дафн этилган фронтчилар биродарлик қабрларидан тантанали равишда тупроқ олиш маросими ташкил этилди. Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Тошбоев,вилоят ҳокимининг ҳарбий маслаҳатчиси А.Азизов, Қуролли Кучлар таркибидаги вилоят бошқармалари ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Атташе раҳбари полковник Земзеров Александр Фёдорович, Атташе раҳбарининг ёрдамчиси подполковник Арефьев Иван Александровичлар иштирок этишди.А.Земзеровюқори даражадагиташкилотчиликучун Андижон вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.