Андижон 24

INNOVATION ERUDIT SСHOOL ИШ БОШЛАДИ (+ФОТО)


06.09.2019   3606

Вилоятимизда нодавлат таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди. Янги ўқув йилида Андижон шащрида иш бошлаган "ERUDIT" инновацион мактабида рус тилида сабоқ берилади. Унга 1-4 синф ёшидагилар қабул қилинди.

Бу ерда кўриш орқали идрок этиш омилидан самарали фойдаланилган. Яъни, синф хоналари, йўлаклар, деворлар ва зинапояларни безаш, кўргазмали воситалар билан жищозлаш илмий асосда дид билан бажарилган, токи муассасада ўтказилган щар кун, щар дақиқа болажонларга билим оламига иштиёқ билан кириб боришга хизмат қилсин. Ўқув жараёнида таълим технологиялари, замонавий воситалардан фойдаланилади. Интерактив доска, интерактив панеллар шулар жумласидандир.

– Инглиз тили ва математика фанлари чуқурлаштирилган щолда ўқитилади, – дейди илмий ишлар бўйича бўлим мудири Одина Жумаева. – Мактаб дастури билан бир қаторда ментал арифметика, мантиқий математик машғулотлар, компьютер саводхонлигига эътибор қаратилади. Шащмат, гимнастика, карате спорт тўгараклари ташкил қилинган. Булар болажонларнинг 8.00 дан 17.00 га қадар бўлган вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади. Синфлардаги ўқувчилар сони 15-18 тадан ортмаслиги щам сифатни таъминлайди.

– Энг яхши инвестиция – фарзандига сарфланган сармоядир. Қизим Фарихани шу мактабга беришимга дарсликларнинг сифати ва педагогларнинг малакаси сабаб бўлди, - дейди избосканлик Наргизахон Турдиева. – Оддий мактабда ўқитганимда репетитор ва қўшимча машғулотларга пул ва вақт сарфлашимга тўғри келарди. Бир жойнинг ўзида таълим олиши ва назоратда бўлиши ота-оналарга қулайлик яратади.

Ташкил этилганига 10 кун бўлган мактабда бугун олтита синф шакллантирилди.

С. Шукуров.

Р. Эшонов

олган суратлар.