Андижон 24

ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР - ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА


25.02.2020   1639

Қишлоқ хўжалигида тажриба мактаби яратилган. Соҳани янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишга алоҳида эътибор Андижон давлат университетида ташкил этилган инновацион ғоялар кўргазмасида ифодасини топди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистон давлатининг Гужарат штати билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбир маҳаллий ва хорижлик ихтирочиларнингн тажриба алмашиши, янги лойиҳалар ҳосилдорликни ошириши ва ортиқча харажатнинг олдини олишини таъкидлади.

Кўргазма олимларни ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда фаолият юритиши, янги турдаги маҳсулотлар яратилиши учун асос солди. Тузилган шартномалари бунинг тасдиғидир. Ёш ихтирочилар фаол иштирокчилар бўлгани янада қувонарли.

- Оққанот зараркунандасига қарши кураш муаммоли масала, - дейди изланувчи Охунжон Раҳматов. - Биз тақдим этаётган механик қурилма энг арзон ва юқори ҳосилдорликка эришишга хизмат қилади. Мутахассислар ва фермер хўжаликларининг раҳбарлари томонидан маъқулланди.

Марҳамат туманида республикамизда биринчи бўлиб тажриба-кўргазма майдонининг ташкил этилиши ва ушбу халқаро тадбир вилоятимизда ўтказилиши соҳа ривожида яна бир дадил қадам бўлди. Икки кун давомида иштирокчилар ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Суратда:тадбирдан лавҳа.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган суратлар.