Иқтисодиёт

ИМПОРТ ЎРНИГА ЭКСПОРТ ЁКИ ЎЗИМИЗДА ТАЙЁРЛАНАЁТГАН ТИББИЙ ЖИҲОЗЛАР


30.10.2018   209

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида тиббиётда қўлланиладиган энг зарур жиҳозларни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Тадбиркор Авазбек Низомов ташаббуси билан Марказий Осиёда ягона инсулин ишлаб чиқариш заводи ишга туширилган бўлса, Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғидаги "Gold Grown Pharma" масъулияти чекланган жамиятида соатига 4,5 минг жуфт тиббиёт қўлқопи тайёрланяпти. Биргина мазкур "Gold Grown Pharma" МЧЖнинг ишга тушиши ҳисобига ортиқча харажат тежалиб, йилига 1 миллион 200 минг АҚШдоллари миқдорида четдан валюта олиб кириш имконияти яратилди.

Яқинда улар қаторигаянги лойиҳа асосида барпо этилган "Makro Farm And" масъулияти чекланган жамияти қўшилди. Тадбиркор Бунёдбек Тожиддиновнинг тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш борасидаги ташаббуси вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Андижон тумани Хартум қишлоғидаги фойдаланилмаётган бино тадбиркорга ноль қийматида берилгач, 140 кунда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Умумий қиймати 20 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтирилди. 110 нафар ёшлар ишга қабул қилиниб, ўтган ойдан 11 турдаги маҳсулот тайёрлаш бошланди. Айниқса, шприц, бир марталик тиббий халат ватанометр жиҳозлари хорижникидан сира қолишмайди. Корхонада йилига 120 миллион дона шприц ишлаб чиқарилиши импорт ўрнини босиш баробарида экспорт имконияти яратилганлигини кўрсатади.

Яна бир жиҳат маҳаллий маҳсулотлар нархинисбатанарзон. Мисол учун бир дона шприц атиги 180 сўмга тайёр бўлмоқда.

Йил бошида 8 турдаги сироп ишлаб чиқаришни ўзлаштиргандик, дейди МЧЖ раҳбари Б. Тожиддинов. Тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, айни шу йўналишни танладик. Бу билан халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ва хизмат сифатини яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичи доривор ўсимликлар плантацияси яратишга қаратилган. Ана шу мақсадда 19 гектар ер майдони олинди. Келгуси йилдан бу ерда шифобахш гиёҳлар парвариш қилинади. Натижадамаҳсулотлар турикўпаяди. Бу, тадбиркор таъкидлаганидек, соғлом жамият сари яна бир қадам, демакдир.

АкбаржонНАЗАРОВ.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган суратлар.