Жамият

ИММУНИЗАЦИЯ НЕГА КЕРАКЛИГИ БЎЙИЧА 10 ТА ФАКТ


14.09.2019   26

1. Статистика бўйича иммунизация ҳар йили 2,3 миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолади.

Ҳар йили иммунизация дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ каби юқумли касалликлардан турли ёшдаги инсонларни ўлимдан сақлаб қолмоқда. Бу жараён жамоатчилик соғлиқни сақлаш тадбирлари ичида энг самарали ва муваффақиятли чора ҳисобланади.

2. Сон-саноқсиз болалар иммунизациядан ўтмоқда.

2010 йилдаги статистик маълумотларга кўра, 109 миллион бир ёшгача бўлган болалар дифтерия-қоқшол, кўк йўтал (ДТР3)га қарши уч дозали вакциналарда вакцинация қилинган. Улар энди ногиронлик ва ҳаттоки ўлимга олиб келувчи юқумли касалликлардан ҳимоядалар.

3. Статистик маълумотларга кўра 19,3 миллион бир ёшгача бўлган болалар DTP3 вакцинасини олмаган.

Бу каби болаларнинг 70% 10 дан ортиқ мамлакатларда, уларнинг ярмидан кўпроғи Африка ва Жанубий-Шарқий Осиёда истиқомат қилади.

4. Ҳар йили 1 миллиондан ортиқроқ эмизикли болалар пневмококли инфекциялардан ва ротавирус диареясидан ҳалок бўлмоқда.

Ўлим ҳолатларининг аксарият қисмини вакцинация ёрдамида бартараф қилиш мумкин эди.

5. Давлат ва хусусий ҳамкорлик вакциналардан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Масалан, ўтган йили Буркина-Фасо, Мали ва Нигерияда Африкадан Саҳрои-Кабиргача бўлган ҳудудларда эпидемик менингитни асосий сабабларини бартараф этган МенАфрикВак янги вакцинаси кучга кирди. 2011 йилнинг охирларига келиб Камерун, Чада, Негирияда 22 миллиондан ортиқ инсонлар Африкада менингит эпидемиясининг асосий сабабларини бартараф этиш кучига эга бўлган вакциналар олишган.

6. Гриппоз вакциналар билан таъминлаш сезиларли даражада ошди.

ЖССТ 11 нафар ривожланаётган мамлакатлардаги гриппоз вакциналарини ишлаб чиқиш ва лицензиялаш соҳасида вакциналар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш натижасида ушбу ютуққа эришилди.

7. Қизамиқдан умумжаҳон ўлим миқдори 74% камайди.

Статистик маълумотларга кўра, 2000 йилда қизамиқдан умумжаҳон миқдори 535300 гача, 2010 йилда эса 139300 гача камайди.

8. Полиомиелит касаллиги 99% га камайтирилди

1988 йилдан бери полиомиелит касаллиги ҳолатлари 2010 йилда 350000 ҳолатлардан 1353та рўйхатга олинган ҳолатларгача яъни 99% дан ортиқроқ миқдорга камайтирилди.Бундай камайишлар ушбу касалликни бартараф этиш бўйича глобал куч натижаси ҳисобланади. 2012 йилда фақатгина учта мамлакатда (Афғонистон, Негирия ва Покистон) 1988 йилдан яъни полиомиелит бўйича эндемик мамлакатлар сони 125 га етгандан бери полиомиелит бўйича эндемик бўлиб қолмоқда.

9. Янги тўғилган чақалоқларнинг қоқшолдан ҳалок бўлиш миқдори камайди

Статистика маълумотларига кўра, янги тўғилганларнинг қоқшолдан ҳалок бўлиш миқдори 1988 йилда 59000 тадан 790 000 га камайган.

10. Бошқа турдаги тадбирларнинг ўтказилиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир

Иммунизация вакцина ёрдамида бартараф этилиши мумкин бўлган касалликлардан болаларни ҳимоялабгина қолмасдан, бошқа салбий ҳолатларнинг тарқалиши бўйича тадбирлар ўтказилиши учун ҳам имконият яратади. Масалан, озуқавий моддалар камлигини бартараф қилиш учун ичак паразитига қарши препаратлар ва безгакдан ҳимояланиш учун инсектицид сеткалари билан қайта ишланган витамин А қўшилмасини ҳам бериш имконини беради. Бундан ташқари, иммунизация бутун ҳаёт давомида грипп, менингит ва кексалик вақтларда ривожланувчи онкологик касалликларнинг инсон ҳаётига хавф солишини ҳимоялайди.

Жуманазар ЭРГАШБОЕВ тайёрлади.