ЖАМИЯТ

ИККОВЛОННИНГ ҲИЙЛАСИ


13.03.2020   2777

Жорий йил 10 март куни Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилиб, унда Асака тумани Ер мулк кадастри бўлимининг ахборот-таҳлил бўлинмаси бошлиғи Ўткир Юлдашев ҳамда бўлиммутахассиси Ҳусниддин Мамадаминбекович Аҳмедов Ниёзботир маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муножат Ғаниевна Абдуллаевадан яшаш уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берамиз ҳамда Ганчюз маҳалласи ҳудудидан иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 10 сотихини тураржой сифатида расмийлаштирамиз, дея 12 минг АҚШ доллари олаётган пайтида ушланди.

У. Юлдашев ва Х. Аҳмедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ҳамда 28,211-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.