Андижон 24

ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА УЙ САВДОСИ ҚАНДАЙ?


01.05.2021   2707

Бугунги кунда банклар томонидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ҳам ипотека кредити ажратилмоқда. Бироқквартираси ёки уйини ипотека ҳисобига сотмоқчи бўлганларни баъзи муаммолар қийнамоқда. Кўпчиликгўёки уйни кредит орқали сотиш хавфли ва ишончсиз деб ҳисоблайди.Шу мавзудаМарказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғиОллоёр АБДУАЗИМОВ билан суҳбатлашдик.

- Дастлаб иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олиш тартиби ва бериладиган кредит тартиби хақида тушунча берсангиз.

Банклар ҳар бир мижозга алоҳида ёндошишга ҳаракат қилади. Тижорат банклари мавжуд ресурсларидан келиб чиқиб, ўз таклифлари бўйича кредитнинг асосий қисмини тўлаш 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатга фуқаронинг хоҳишига ҳамда тўлов қобилиятидан келиб чиқиб белгиланади. Энг кам бошланғич бадал - сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Фуқаро ушбу суммани тўлаш имкониятини ҳужжатлар билан тасдиқлаши зарур. Қарз олувчига қуйидаги талаблар қўйилади:

қарз олувчи ва кафилшахслар бир ойлик даромади 10 миллион сўмдан ошмаслиги;

қарз олувчининг (уй хўжалиги) барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдори уларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 50 фоизданюқори бўлмаслиги керак.

Кредит ташкилотларидан ипотека, шунингдек, аввал олинган бошқа кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги, қарз олувчи (уй хўжалиги) ўзи ва турмуш ўртоғининг номида квартира ёки якка тартибдаги қурилган уйлар бўлмаслиги лозим. Турар жойи бўйича рўйхатдан ўтган, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролар кредит олиш ҳуқуқига эга.

– Вилоятимизда иккиламчи бозор қай даражада ривожланмоқда?

- Уй-жой сотиб олиш учун иккиламчи бозор кредитига аҳоли томонидан талаб катта. Бундан 5 йил олдин бу масалада вилоят аҳолисининг тахминан 4-5 фоизимурожаат қилган бўлса, бугунги кунда бу 30 фоизни ташкил этади. Иккиламчи бозорда уй савдоси 5 баробарга ўсди.

– Иккиламчи бозорда уй сотган ёки олганда солиқ тўлови тартиби қандай?

Кўпчилик уй эгалари бундай олди-сотдига рози бўлишмайди. Сабаби, солиқ тўлашдан қўрқади. Кредитдан фойдаланганда, сотувчи томонидан уйни сотишдан олинган сумма солиққа тортилиши керак, деган фикр мавжуд. Маълум даражада бу тўғри. Аммо жисмоний шахс бир йил давомида сотган биринчи уй-жой учун солиққа тортилмайди. Фақатгина бир йил давомида бир мартадан ортиқ уй-жой сотсагина, сотиб олиш ва сотиш нархидаги фарқ учун 15 фоиз миқдорида солиқ тўланади.

– Уйини сотувчи қўшимча харажатлар келиб чиқишидан ҳам қўрқади. Чиндан ҳамортиқча харажат бўладими?

- Сира ҳавотирга ўрин йўқ. Уй сотувчиси ҳеч қандай харажат қилмайди. Барча харажатлар (нотариал тўловлар, суғурта харажатлари, банк тўловлари ва бошқалар) уй сотиб олувчи томонидан тўланади. Шу ишлар амалга оширилганидан сўнг олди-сотди қилинади.

– Фуқароларда уйимни иккиламчи бозорда сотсам, пулини вақтида ололмайман, деган ҳадик ҳам йўқ эмас...

Ҳозиргача бундай муаммо кузатилмади. Бу борада қатъий назорат ўрнатганмиз.Сотувчи ўзига тегишлимаблағни исталган кўринишда - нақд пул ёки пластик картага ўтказиш йўли орқали олиши мумкин экан. Харидор билан келишиб, кредит ажратилиши маъқулланганидан сўнг, кредит шартномасиимзоланади. Шундан кейин уйни олувчи харидор бошланғич бадални депозит ҳисобварағига киритади.

Кредит шартномасига биноан, банк нотариусга уй учун тўлов бошланғич бадал ва кредит ҳисобидан тўлаб берилиши тўғрисида кафолат хати тақдим этади. Нотариус олди-сотди шартномасини тузади, шундан сўнг кадастр ҳужжатлари тайёрланади. Бундан кейин гаров расмийлаштирилади ва қарз олувчининг аризаси асосида кредит ва депозит ҳисоб варағидаги маблағлар сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Тўлов гаров рўйхатдан ўтказилгандан кейин уч кун ичида амалга оширилади.

А. НАСРИДДИНОВ

суҳбатлашди.