«102» хабарлари

ИККИ МАҲАЛЛАДОШ ТАДБИРКОРНИ 75 МИЛЛИОНГА ЧУВ ТУШИРМОҚЧИ БЎЛИШДИ


25.09.2019   1927

Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлимининг маълум қилишича, 2017 йил февраль ойида Андижон туманининг Ёрбоши маҳалласида яшовчи фуқаро У.Ғ. билан маҳалладоши У.Ў.лар Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчасида яшовчитадбиркор М.Т. ни алдаб, унинг ишончига киришади.

Яъни 2017 йил 6 февраль кунги лизинг шартномасига асосан 36 ой муддатда тўлаш шарти билан сотиб олган «Malibu» русумли автомашинасининг пулини бўлиб бериш шарти билан 75 миллион 736 минг 729 сўмга харид қилишади. Бироқ шоввозлар автоулов пулини тўлик бермасдан бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини фирибгарлик йўли билан кўлга киритганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.