Андижон 24

ИККИ КУН ДАВОМИДА АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРДА ҲАРАКАТ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


21.05.2021   2499

Андижон вилояти ҳудудида ўтказилаётган "Ёшлар форуми Андижон 2021" тадбири муносабати билан, 21-22 май кунлари Андижон шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчаси, (АТВ олдидан);

Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси, (ФВВ ЁХБ олдидан);

Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси, (Бизнес маркази олдидан);

Андижон шаҳар Бобосадин кўчаси, (А.Навоий боғи орқа эшиги олдидан);

Андижон шаҳар Фитрат кўчаси, (Туғуруқхона олдидан);

Андижон шаҳар Олтинкўл кўчаси, (Владивосток олдидан).

Шунингдек, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ушбу худудларга ёндош ички кўчаларда ҳам транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўҳтатилиши мумкин. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙХҲБ хабар бермоқда.