«102» хабарлари

ИИБ КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТИ 80 ДАН ОРТИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЧИЛИШИГА КЎМАКЛАШДИ


22.10.2019   590

Андижон шаҳрида “Намунали ҳудуд” тажрибаси доирасида тунги хизматга жалб қилинган Андижон вилояти ИИБ кинология хизмати ходимлари махсус тайёрланган хизмат итлари билан жамоат тартибини сақлашда ўзининг самарали хиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 400 дан ортиқ профилактик тадбирларга хамда 150 дан ортиқ жиноят қидирув йўналишда содир бўлган воқеа жойларига тезкор-тергов гуруҳи таркибида кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан чиқишлари таъминланган. Бунинг натижасида 80 дан ортиқ жиноятларнинг очилишига эришилган. Хизмат итлари ёрдамида “Қорадори-2019” профилактик тадбирлари давомида 10 дан ортиқ гиёҳванд моддаларини сақлаш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда Андижон вилоати ИИБ кинология хизматларида немис, Белгия, шарқий европа овчаркалари, лабрадор ҳамда спаниель зотли итлардан фойдаланиб келинмоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.