ЖАМИЯТ

IELTS топшириш янада осонлашди


19.04.2018   1717

Ҳозириги кунда ёшларга хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари кундан кунга ошиб бормоқда. Бунда талаба ёшларнинг инглиз тилини билиш даражасини қай даражада эканлиги уларга кўплаб имкониятлар эшигини очмоқда. Жаҳондаги таълим муассасаларида ўқиш учун IELTS гувоҳномаларига эга ёшлар сонининг янада ўсиши бугунги кунда Андижон давлат университети Буюк Британиянинг British Council ташкилоти билан кўплаб мувофаққиятли лойиҳалар тайёрлашга туртки бўлмоқда. Жумладан, IELTS имтиҳонларини ўтказиш ҳамда IELTS ўқув марказларини ташкил этиш, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат ўқув ташкилотлари билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Шуларни ҳисобга олган ҳолдауниверситетнинг халқаро алоқалар бўлими ва Тошкентдаги Edu-Action таълим компанияси ҳамкорликда университетдаги докторантлар, магистрантлар ва бакалавриат таълим йўналиши талабалари билан учрашув семинар ташкил этди.

Тошкентдаги Edu-Action таълим компанияси вакиллари Умиджон Ишмуҳаммедов раҳбарлигида ишчи гуруҳ билан Андижон давлат университетидаги кичик мажлислар залида юздан ортиқ докторантлар ва магистрантлари ҳамда университетнинг катта мажлислар залида эса университетнинг 8 та факультетидан400 га яқин иқтидорли талаба билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда IELTS имтиҳонини топшириш талаблари, яратилган шароитлар, рўйхатдан ўтказиш жараёни,таълим марказига аъзо бўлиш имкониятлари ҳақида презинтация шаклда кўргазмали чиқиш ташкил этилди. Бунда Edu-Action таълим компанияси вакиллари тингловчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди.

Келгуси ўқув йилидан талабаларнинг IELTS имтиҳонини топширишга бўлган иштиёқини ҳисобга олган ҳолда Андижон давлат университети қошида IELTS ўқув марказини ташкил этиш ҳамда шу ерни ўзида ёшларниIELTS имтиҳонларининг барча босқичларини ўтказишга келишиб олинди. Бу, албатта, ёшларни вақтини, сарфланадиган маблағини тежаш имконини беради. Шу билан бирга уларга Андижон давлат университетнинг халқаро бўлими, Британия Кенгаши, Edu-Action таълим компаниясибир қатор нуфузли олий таълим муассасасларига йўлланмалар тақдим этиш имконияти яратилади. Университетдаги мазкур имконият нафақат Андижон давлат университети, балки Андижон вилоятидаги барча олий таълим муассасалари ва улар қошидаги академик лицей талабаларига ҳам имконият яратади. Эътиборлиси шундаки, барча IELTS имтиҳон босқичларини Британия Кенгаши ҳамда Edu-Action таълим компанияси вакиллари Андижон давлат университетига келиб ўтказишади ҳамда қисқа муддатда IELTS гувоҳномаларини тақдим этадилар. Ҳозирда имтиҳонни ташкилаштириш ва IELTS ўқув марказини очиш бўйича Андижон давлат университети раҳбарияти томонидан барча шароитлар яратилган. Бундай имкониятдан фойдаланиб қолишга чақираман.

қўшимча маълумотлар учун www.edu-action.uz веб сайтига ёки университетнинг халқаро алоқалар бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ф.Алимов,

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.