Андижон 24

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ОЛТИНКЎЛДА МУРОЖААТЛАРНИ ТИНГЛАДИ


27.07.2019   3610

ОЛТИНКЎЛ (auz.uz). – Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рустам Хотамов фуқароларнинг мурожаатларини эшитиш, аҳолининг кўплаб муаммоларини ҳал этиш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида Олтинкўл туманида бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат идораларининг халқ билан юзма–юз олиб борилаётган учрашув мулоқотлари, сайёр қабуллари ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Эзгу сайъи – ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида вилоятимизга ташриф буюрган ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан сайёр қабул давомида кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилди. Бундай эътибордан, вазирлик ва идораларнинг халқ билан ўтказаётган мулоқотларидан юртдошларимиз чин маънода мамнун бўлмоқдалар.


Ўтказилган сайёр қабулга вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ҳам фуқаролар ташриф буюриб, ўзларининг муаммолари юзасидан қилган мурожаатларига қониқарли жавоб олдилар. Айтиш керак, кўплаб ҳамюртларимиз, ички ишлар тизимида бир неча йиллар фаолият кўрсатиб ишдан бўшаб, қайта кириш мақсадида, яна бир бошқа фуқаролар эса ушбу тизимда ишлаш истагида мурожаат қилдилар.

Кун давомида ташриф буюрган ҳар бир мурожатчининг муаммолари атрофлича тингланиб, уларнинг ечими юзасидан керакли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда тингланган мурожаатларнинг асосий қисми соғлигини тиклаш, кадастр ҳужжатидаги, оилавий низолар, имтиёзли кредитлар олиш ҳамда тадбиркорлик йўналишлари бўйича бўлди. Бундан ташқари ижитимоий ҳимояга мухтож оилаларга ҳам кўмак бериш эътибордан четда қолмади. Барчаси атрофлича кўриб чиқилиб, ўз ечимини топди. Кўплаб фуқаролар кўзларида қувонч билан ҳонадонларига қайтдилар.

Қабул давомида Ўзбекистон фуқаролига қабул қилинган 6 нафар шаҳсга Ўзбекистон Ресбпуликасининг фуқаролик биометрик паспортлари топширилди.

Чинакам севинчига, узоқ йиллар кутган орзусига эришган бу фуқаролар энди Ўзбекистон фуқароси деган буюк номга сазавор бўлдилар. Уларга замонавий биометрик паспортлар ички ишлар вазирлигининг раҳбарияти томонидан тантанали топширилди.

Шу куни раҳбарият тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, оилавий шароити оғир бўлган ҳонадонларга ташриф буюриб эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини тинглаб, уларга ижтимоий кўмак кўрсатдилар.