Бугуннинг гапи

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ ЙИҒИНИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР


05.11.2019   822

Айни кунларда республика ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Сирдарё ва Андижон вилоятларидаги туманлар ва шаҳарлар ички ишлар органларининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмалари бошлиқлари (катта тезкор вакиллари), Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари офицерлар таркиби, Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимидаги офицерлар таркиби учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

-Ўқув йиғинлари давомида республикамиз Президенти томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда,-дейди тингловчи, вилоят Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими Гулбаҳор Болтабоева.

Тингловчилар шунингдек, ёшлар орасида ҳуқуқий билимни шакллантиришда ҳам фаол қатнашмоқдалар. Жумладан, Ички ишлар вазирлигига қарашли Андижон академик лицейи, Хўжаобод туманидаги 31- ва Пахтаобод туманидаги 22-умумтаълим мактабларида бўлиб тарғибот тадбирларида вояга етмаганларнингҳуқуқ ва ваколатлари борасидаги мавзуларда суҳбатлар уюштирилди.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.