Андижон 24

ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


30.01.2021   3568

Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган марказга ташриф буюрувчиларга тезкор ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Марказда электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. 10 та қабул ойнасида эса кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

Шунингдек, марказда инвесторлар хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги ҳамда банк кассаси ташкил этилган. Бинода ташкил этилган кичик кутубхона эса, навбат кутиб турган фуқароларнинг вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, Хўжаобод туман давлат хизматлари маркази томонидан ўтган 2020 йил давомида 20 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган, 400та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Янги бинони фойдаланишга топшириш маросимида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев ҳамда Хўжаобод тумани ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиев марказлар учун бундай замонавий биноларнинг қурилиши биринчи навбатда аҳолига замонавий ва қулай давлат хизматларини кўрсатишга қаратилгани ва бу борадаги ишлар кенг кўламда давом этишини таъкидлади.