Иқтисодиёт

Хушхабар: Андижонда янги газ кони


28.11.2017   1280

Бундан бир ой муқаддам Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Учтепа қишлоғида янги газ кони аниқланган эди. “Қўқон нефтгаз парламаш ишлари” акциядорлик жамияти томонидан олиб борилган бурғулаш ишларидан сўнг коннинг биринчи қудуғи орқали қазиб олиш ишлари бошланди.

-Айни пайтда яна иккита қудуқни фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмоқда,-дейди “Андижоннефть” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Равшанбек Исломов. – Бу эса, тез кунларда аҳолига газ етказиб бериш кўламини кенгайтиришда янги имконият эшикларини очади.

Бу вилоятдаги ягона газ кони бўлиб, сўнгги 15 йил давомидаги энг катта ер ости бойлиги ҳисобланади.

Саминжон ҲУСАНОВ.