ЖАМИЯТ

"HUDUDGAZTA’MINOT" АЖ: ЮҚОРИ СИФАТЛИ ТЕХНИК ВА ПРОФИЛАКТИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТАМИЗ


01.12.2020   542

Табиий газнинг бошқа турдаги ёқилғилардан қатор афзалликлари мавжуд бўлиб, масалан, нархининг мақбуллиги, маиший ҳаёт ҳамда саноатда кенг ва хилма-хил мақсадларда қўллаш имконияти мавжуд. Ундан иситишда, таом тайёрлаш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун фойдаланилади. "Зангори ёқилғи" хонадонларимизнинг иссиқ бўлиши ва турмушимиз учун қулайлик яратиши билан бирга биз - истеъмолчиларга катта масъулиятни ҳам юклайди.

Шуни ёдда тутиш керакки, газ таъминоти - ўта юқори хавфга эга соҳа эканлиги учун диққатни талаб этган ҳолда, доимий профилактик ва техник хизматга муҳтож, агар уй эгаси буни шунчаки эътиборсиз қолдирса, демак у ўз оила аъзолари ва атрофдагиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига, квартиралар ва уйларнинг яхлитлигига таҳдид солади. Ўзбекистонда уй ичи газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш сони йилига камида бир марта этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 12.01.2018 йилдаги ПКМ-22-сон ва "Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 16.03.2019 йилдаги ПКМ-226-сон қарорларига мувофиқ, "HUDUDGAZTA’MINOT" АЖга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли газ ускуналарига мажбурий техник ва профилактик хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган. Шу билан бирга, акциядорлик жамияти бошқа қатор ихтиёрий хизмат турларини ҳам таклиф этади.

"HUDUDGAZTA’MINOT" АЖ ва унинг тизимдаги таркибий бўлинмаларида хизмат кўрсатиш сифати ҳамда самарадорлигини ошириш учун сервис хизматини ривожлантириш бўлимлари ташкил этилди. Ҳозирда улар малакали мутахассислар билан таъминланиб, "HUDUDGAZTA’MINOT" АЖга юқори сифатли хизматларни тақдим этиш имконини яратмоқда.

Уч мингдан ортиқ малакали мутахассислар томонидан газ жиҳозларига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, газ тармоқларининг зичлигини текшириб, ишга тушириш, тозалаш, шунингдек, газ маромлаш пунктларига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, газ плиталари ва қозонларни ўрнатиш, уларни таъмирлаш, ишга тушириш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари, газ тармоқларини лойиҳалаштириш ва шу каби газ таъминоти йўналишидаги бошқа техник хизматлар малакали чилангарлар томонидан кўрсатилмоқда.

Газ жиҳозларига мунтазам техник ва профилактик хизмат кўрсатилиши орқали, истеъмолчи уларнинг тўғри ва хавфсиз ишлашига ишонч ҳосил қилиши, хавфсизлик қоидалари бўйича аниқ кўрсатмалар олиши, газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар вужудга келса, зудлик билан уларни бартараф этиш орқали ортиқча газ сарфини олдини олиш, углерод оксиди (ис гази) қийин сўрилиши аниқланганда тегишли профилактик чоралар кўриш, тасдиқланган техник стандартларга мувофиқ газ қувурларини тортиш лойиҳасини буюртма бериши ҳамда газ жиҳозларини ўрнатиш каби хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Истеъмолчилар газ ускуналарига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш учун ўз аризаларини “104” рақамига қўнғироқ қилиб қолдиришлари ёки яшаш ҳудудларидаги "HUDUDGAZTA’MINOT" АЖнинг газ таъминоти филиалларига мурожаат қилишлари талаб этилади.

“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖНИНГ ВИЛОЯТЛАР ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА ПУЛЛИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТУРЛАРИ ВА ТАРИФЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ