ЖАМИЯТ

«HUDUDGAZ ANDIJON» ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИДА ҚЎШИМЧА 34 ТА МАХСУС АВАРИЯ-ҚУТҚАРУВ БРИГАДАЛАР ШАКЛЛАНТИРИЛДИ


30.01.2021   2306

Сўнги кунларда республикамизга кириб келган совуқ ҳаво оқими ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайишини ҳисобга олган ҳолда “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалида қўшимча 34 та махсус авария-қутқарув бригадалар шакллантирилди. Шу билан бирга 1310 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ва 500 тонна заҳира суюлтирилган газ ҳажмлари ҳозирги вақтда вилоятимиздаги газ тўлдириш шохобчаларда шакллантирилди.

Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғи ўрамида жойлашган “Дўстлик” ҳамда “Қўрғонча” МФЙлари мамлакатимизнинг энг шарқий нуқталаридан бирида жойлашган маҳаллалардан. Ушбу МФЙ истеъмолчиларига ҳам суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш учун тумангаз ходимлари махсус автотранспортларда маиший газ баллонларини етказиб бермоқдалар. Шунингдек, филиалнинг “Izboskantumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан “Чекёр” маҳалласининг “Чегарачилар” кўчасига ҳам суюлтирилган маиший газ баллонлари етказиб берилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалиматбуот хизмати