Андижон 24

«HUDUDGAZ ANDIJON» ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


21.06.2022   2588

«Hududgaz Andijon» газ таъминоти филиали томонидан «Андижон вилоятида газ таъминотидаги ислоҳотлар ва соҳадаги ўзгаришлар, аҳолига бу борада яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар» мавзусида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Бугунги кундаАндижон вилоятида 271 мингдан зиёд табиий газ истеъмолчилари хатловдан ўтказилган. 471 мингдан ортиғи эса суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Йил бошидан бери аҳолига 35 минг 912 тонна суюлтирилган газ етказиб берилганини таъкидлаш жоиз. Истеъмолчиларнинг 225 532 нафари ҳовли уйларда истиқомат қилса, 45 250 нафари кўп қаватли уйларда табиий газдан фойдаланадилар. Андижонда газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишлари 2020 йилнинг май ойида бошланган ва бугунги кунда жараён ўз ниҳоясига етмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, «Қўрғонтепа» газ тўлдириш шохобчасида бўлиб, ходимлар фаолияти, газ тўлдириш жараёнлари, E-gaz дастурида ишлаш тизими билан яқиндан танишдилар. Сўнг Жалақудуқ туманидаги «Бўстон» маҳалласида ташриф буюриб, аҳолини маиший газ баллонлар билан таъминланиши ва онлайн тўлов тизими қандай амалга оширилиши жараёнини кузатиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Маълумот ўрнида: «Қўрғонтепа» газ тўлдириш шохобчаси вилоятнинг Хонобод ва Қорасув шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Ойлик газ тўлдириш қуввати 1000 тонна ва газ сақлаш қуввати 50 тоннани ташкил этади. ГТШда оғир қолдиқларни тўкиш ва маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш ишлари ҳам олиб борилади.