ЖАМИЯТ

«HUDUDGAZ ANDIJON» ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ БРИГАДАСИ ПАЙВАНДЧИЛАРИНИНГ БЕМИННАТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТАШАККУР ИЗХОР ЭТИЛДИ


14.01.2021   1886

Жорий йилнинг 9 январь куни “Хонобод-Андижон” марказий сув қувурининг Андижон тумани "Хортум" МФЙ “Арчазор” кўчаси ҳудудидаги қисмида юзага келган носозликни бартараф этишда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ жамоаси билан “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг қурилиш-монтаж бригадаси пайвандчилари ҳам фаол иштирок этиб, сувчиларга яқиндан кўмак берган эдилар.

Бугун “Андижон сув таъминоти” МЧЖ вакиллари, авария-тиклаш ишларида қатнашган қурилиш-монтаж бригадаси пайвандчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, байрам ва кўрсатган ёрдамлари учун ташаккур билдиришди.

Манба: https://t.me/hududgaz