ЖАМИЯТ

ХОТИРЖАМЛИК УЧУН ОЛТИ ДАҚИҚА АЖРАТИШ МУШКУЛМИ?


29.04.2020   6247

“Бугун китоб ўқиб ўтирган бола эртага телевизор олдида ўтирган ўнта болани бошқариши мумкин”. Бу муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фикри. Дарҳақиқат, замирида ислоҳотларнинг асосий ташаббускори ва бевосита ижрочиси бўлган кадрларнинг салоҳияти, саводхонлиги ва дунёқарашини кенгайтириш масалалари мужассам айни сўзларни ҳеч ким инкор этолмайди.

Ислоҳотларнинг сўнгги уч йилида мазкур соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши бир қатор устуворликлар белгиланишига олиб келди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр етиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари аҳоли ўртасида китобхонликни самарали тарғиб қилиш борасида туб бурилиш яратилишига хизмат қилди.

Мазкур ҳужжатларда республикамизда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришни янги сифат босқичига кўтариш, аҳолига ахборотлар олишнинг манбаи, шакллари, методларини ишлаб чиқиш ва етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳага жорий қилинган замонавий, илмий-методик ишланмалар билан таништириш, китобхонлик ҳамда китоб мутолаасини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектуал билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларни кутубхоналарга қизиқтириш назарда тутилган.

Коллежимиз қошида директор Дилафурузхон Қурбонова ташаббуси билан 1000 дан ортиқ бадиий адабиётлар фондига эга бўлган “ВООК КОFFЕ” очилиб, фойдаланишга топширилиши ҳам юқоридаги мақсадларни ўзида ифода этди.

Мутахасис сифатида шуни айтиш керакки, агар кучли асабийлашиб, ўзингизни тинчлантира олмасангиз, қўлингизга дархол китоб олинг ва ўқинг. Бор-йўғи 6 дақиқада натижани сезиб, бир оз тинчланиб, хотиржамликка эришасиз.

“Хотиржамлик учун олти дақиқа” тамойили ҳар биримиз учун олтин қоидага айлангандагина қалбан эзгуликка эришишимиз мумкин.

МАХБУБАХОН ИСРОИЛОВА

Андижон индустриал педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси, Бошланғич хотин-кизлар қўмитаси раиси.