ЖАМИЯТ

ХОРИЖЛИК ТАЛАБАЛАР ҲАМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЯПТИ


08.04.2020   2315

Айни пайтда Андижон давлат тиббиёт институтининг талабалар ётоқхонасида 8 нафар хорижлик талаба истиқомат қилмоқда. Улар 6 та хонага жойлашганлар. Таътил вақтида улар зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари ҳамда дори-дармон воситалари билан тўла таъминланганлар.

Ётоқхонанинг иккита тиббиёт хонасида институт томонидан навбатчи шифокор ва ҳамширалар бириктирилган бўлиб, уларнинг саломатликлари ҳам доимий назоратда.

Хорижлик талабаларнинг маданий дам олиши учун 4 та хона жиҳозланиб, 5 та телевизор ва DVD плейер, ноутбук ёки бошқа ахборот воситалари билан таъминланган. Жаҳон интернет тармоғи ва WiFi ҳудудлари мавжуд ҳамда 24 соат мобайнида фаолият юритиши йўлга қўйилган. Ётоқхона кутубхонаси ҳам талабалар хизматида бўлиб унда 100 дан зиёд ўқув вабадиий адабиётлар мавжуд. Ҳар куни белгиланган вақтда профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаонлайн мулоқот ташкил этилган.

Телеграм каналида алоҳида- ASMI Students номли гуруҳ ташкил этилган бўлиб, унда дарслар жадвал асосида барча фанлар бўйича онлайн равишда ташкил этилган.Бундан ташкари,онлайн викторина ва интеллектуал ўйинлар ўтказиб борилмоқда. Хорижий талабалар истиқомат қилаётган биноларда дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Хорижий талабалар Талабалар ётоқхонасидан ташкарига чиқмаслиги учун институт ходимлари томонидан керакли нарсалар билан таъминланиб турилибди. Талабаларнинг кунлари завқли ўтиши учун ўзларининг миллий ўйинлари ўтказиб келинмокда.

АДТИ ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими.