Андижон 24

ХОРИЖДА ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН АНДИЖОНДА ИЛК БОР МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ


16.01.2020   1092

Ўзбекистонда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун илк бор меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

15 январь куни Андижон ташкиллаштирилган ярмаркаларда хорижлик иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилган.

Андижонда ташкил этилган тадбирда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти раҳбари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари иштирок этди.

Ярмаркада Россия, Латвия, Болгария вакиллари ўз таклифлари билан қатнашган. Шунингдек, улар қаторида Ўзбекистонда фаолият юритадиган 20 га яқин хусусий бандлик агентлиги вакиллари ҳам иштирок этган. Ярмаркага ташриф буюрган мингдан зиёд фуқаро эса жами 150 га яқин йўналишда 9000 дан зиёд хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш имконига бўлди.

«Ярмаркада иштирок этган 500 нафарга яқин фуқаро иш берувчилар тақдим этган иш ўринларида фаолият кўрсатиш истагини билдирди», — дейилади хабарда.

Ана шундай тадбир Қашқадарё вилоятида ҳам ташкиллаштирилди.