Ўзбекистон

Хоразмлик ҳокимлар Андижон тажрибасини ўрганмоқда


02.02.2018   44

Хоразм вилояти туманлари ҳокимлари ва ўринбосарларидан иборат гуруҳ Андижон вилоятига келди.

Хўжаобод, Олтинкўл, Асака туманларидаги «Рухсор агро голд», «Нил гранит», «Навигул», «Бахт имкон ривожи», «Обод турмуш орзуси» масъулият чекланган жамиятлари, агрофирмалар ва фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, тўқимачилик ва чорвачилик бўйича тўпланган тажриба меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

«Бу ерда кўрганларимиз келгуси фаолиятимизни шакллантиришга хизмат қилади. Масалан, андижонликларнинг тўқимачилик ва мева-сабзавотни қайта ишлаш тажрибаларини ўзим раҳбарлик қилаётган туман миқёсида оммалаштириш ниятидаман», — дейди Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахонов.

С. Ҳусанов.