ЖАМИЯТ

ХОНОБОДДА ҚИЙМАТИ 22 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ НАСЛЛИ ЧОРВА КОМПЛЕКСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА


03.11.2020   1664

Хонобод шаҳрида жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги йирик лойиҳа – "Фозилмон наслли чорвачилик МЧЖ" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида наслли чорва комплекси ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 22 млн долларга тенг бўлади.

Фермер хўжаликда жами 9000 бош чорва молини парваришлаш режалаштирилган бўлиб, улар Германия, Австрия ва Голландия давлатларидан олиб келинади.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида аввалига 300 нафар, сўнгра босқичма-босқич 500 нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Андижон | Kun.uz