Андижон 24

ХОНОБОДДА ЭРТА ТОНГДАН БОШЛАНГАН ҲАЙРЛИ ИШЛАР ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДАВОМ ЭТДИ


14.03.2020   4489

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.Хонобод шаҳрида ҳам бу борада ибратли ишлар қилиняпти.

Ҳаво ҳароратининг илиқ кунларидаёш-у қари жам бўлиб,ҳудуддаги ташкилот, корхона, муассасалар ҳамда маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари доирасида кенг кўламли ишларнибошлаб юбордилар. Ишнинг аввали ҳудудларга дарахт кўчати экишдан бошланди. Ариқлар чопилиб, чор -атроф тартибга келтирилди.

Эрта тонгдан бошланган кўкаламзорлаштириш ишлари ҳар бир хонадонда давом этди.

Мафтуна ҚОДИРОВА,

Муҳбирлар мактаби тингловчиси.