Андижон 24

ХОНОБОДА БЕШ ТАШАББУС ИФОДАСИ


26.06.2019   1278

ХОНОБОД (Аuz.uz). Вилоят миқиёсида ўтказилиши кўзда тутилган “Беш ташаббус билан-келажак сари” лойиҳа доирасида “26 июнь-Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан ташкиллаштирилган фестиваль Хонобод шаҳри бўлиб ўтди.

Сўлим табиати, яшилликка бурканган масканнинг ободлигига алоҳида эътибор қаратилганлиги шундоққина кўзга ташланади. Айниқса, “Нуронийлар маркази” жойлашган ҳудуд ободлиги билан диққатни тортади.

Кексалари улуғланган юртда қут-барака бўлади. Меҳмондўстлик хонободликларнинг қон-қонига сингиб кетган. Ёшлар ўртасида чекиш, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида шаҳарнинг ёши улуғлари ва намунали оила, ёшлар иттифоқи ва туман халқ таълими вакиллари ҳамкорлигида 14 маҳаллада тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Марказда 60 га яқин нуроний, 1 нафар Иккинчи Жаҳон уруши, 13 нафар фронт ортида хизмат қилган кексалар бор. Якка-ёлғизлар ҳолидан хабар олиш каби инсонийлик фазилатлари шаҳар асосчиси Солижон Меҳмоновдан қолган ананалардан.

- Хонобод деганда шаҳарнинг каттаю кичиги Солижон ака Меҳмоновни кўз олдига келтиради. Тўқай, балчиқ, ҳеч ким қарамаган жойни обод қилиб кетди бу киши. Кўкаламзорлаштириш учун арчалар, оқ қайин, сасналар ва турли манзарали дарахтларни 70 дан ортиқ турини Кавказ, Сибирь ва бошқа ўлкалардан олиб келган. Уларни табиатимиз, тупроғимиз ва иқлимимизга мослаштириш учун, қўйинки, шаҳарни обод қилиш учун фидойилик кўрсатган инсон, - деди вилоят “Нуроний” жамғармаси Хонобод бўлими мудири Маҳаммаджон ота Фозилов.

Шаҳарга кириш қисмидан карнай-сурнай садолари янгради.

Шу ердан, яъни Кесканёрдан шаҳар марказигача бўлган беш километрли масофага велоспортчилар мусобақалашди. Қизғин тус олган пойгада вилоятимиздан келган корхона ва ташкилотлар, муассаса вакиллари ва меҳмонлар бир мақсадни - “Гиёҳвандликка қаршимиз” ғоясини илгари сурдилар. Оммавий тадбирга шаҳар ва туманлардан бандлиги таъминланмаган, таълим муассасаларининг ўқувчилар ва талаба-ёшлари жалб қилиндилар. Улар орасида шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ишлар бўйича ўринбосрлари ҳам иштирок этдилар. Маррага биринчи бўлиб Олтинкўл тумани ҳокимининг ўринбосари Ф. Парпиев етиб келди.

- Тарғиботдан амалиётга кўчдик, - дейди Фахриддин Ғофурович. – Беш ташаббуснинг спорт йўналишида кўплаб тадбирлар ташкил этганмиз. Туманда биринчиликни эгаллаганфутбол жамоамиз билан Хонободга етиб келдик. Бугунги мусобақада камида учинчи ўринни қўлга киритишни ният қилганмиз.

Болажонлар қийқириғи бахтли дамлардан, нурафшон ҳаётдан дарак бермоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг кичкинтойлари томонидан ижро қилинган қўшиқлар, шўх рақсларни томоша қилиб завқланасиз, болаликка қайтгандай бўласиз гўё.

Истироҳат боғининг “шоҳсупаси”да вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан спортнинг шарқ якка кураш беллашуви иштирокчилари

Шоҳсупанинг ортидан болалар мусиқа ва санъат, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртининг ёшлари ижросидаги қўшиқлар янграмоқда. Улар томонидан гиёҳвадликка қарши курашни тарғиб этувчи расмлар кўргазмаси ёшлар бир-бирларидан қолишмайдигандай. Ёшларнинг ижод намуналрига қараб юртимиз истеъдодларга бойлигига яна бир бор амин бўлдик.