Андижон 24

«ХОНОБОД ТАРОВАТИ» ЧОРЛАМОҚДА


06.05.2019   1299

“Хонобод таровати” анъанавий ёшлар фестивали яна меҳмонларни чорлади. Яқиндагина Андижон вилоятида Наврўз умумхалқ сайлини ўтказишга мезбонлик қилган Хонобод қайтадан байрамона қиёфа касб этди.

Фестиваль доирасида “Дўппи сайли”, шу мавзуга бағишланган илмий-амалий конференция, кўплаб танловлар, кўргазмалар ўрин олган. Шунингдек, таълим соҳасида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта ташаббуснинг амалий ифодаси намоён этилади.

Дастурдан Ўзбекистон халқ артисти, кулги дарғаси Сойиб Хўжаев тавалуд кунига бағишлаб вилоят аскиячиларининг кўрик-танлови ўрин олган. Асосий тадбирлар шаҳарнинг Алишер Навоий номидаги маданият ва истирохат боғида ўтказилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.