Андижон 24

ХОНОБОД ШАҲРИНИНГ МАЪМУРИ ВА БУНЁДКОРИ


06.05.2019   1135

Шаҳарнинг биринчи ҳокими Солижон Меҳмонов номи билан боғлиқ Хонободнинг гўзаллиги яна бир бор ўзгача кўринишда намоён бўлди.

1972 йилда ташкил топган шаҳарга умрини бахш этган, дея тарифлашади хонободликлар. Яқинлашиб келаётган Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Нуроний” жамғармаси Хонобод шаҳар бўлими томонидан кўргазма ташкил қилинди. Меҳмонларга шаҳарнинг тарихи ва кўриниши ҳақидаги илк таассуротлар шу жойдан бошланди. Шунингдек, вилоятдан келган меҳмонлар, турли ташкилот вакиллари, олий ўқув юртининг фаоллари ва ёшларининг инновацион, баркамол авлод ёшлар ижод маркази, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари томонидан расмлар ва спорт ўйинлари кўргазмаси ўтказилди.

«auz.uz» online гуруҳи.