ЖАМИЯТ

ХОНОБОД ШАҲРИДА «МАҲАЛЛАБАЙ» ИШЛАШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ


22.02.2021   3088

Бугун "Обод маҳалла" штабида шаҳар ҳокими М.Тажибаев томонидан ҳудудларда «Маҳаллабай» ишлаш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан зарурий вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек ҳудудларда "Аёллар" ва "Ёшлар" масаласида амалга ошириладиган асосий вазифалар белгиланди, шу билан бир қаторда маҳаллалардаги фуқаролар турмуш тарзида ижтимоий-иқтисодий ҳолат тўлиқ ўрганилиши зарурлиги маҳаллабай ишчи гуруҳи аъзоларига алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ҳудудда ёшларга ажратилган ерларда агротехника воситаларидан фойдаланиш усуллари ва самарадорлиги юзасидан мутахассислар томонидан тўлиқ тушунчалар берилиши кераклиги белгилаб берилди.

Манба: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.