Андижон 24

ХОНОБОД ШАҲРИДА АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ БОШҚАРУВ ТАШКИЛОТИ ИШГА ТУШДИ (+ФОТО)


08.12.2020   3650

Хонобод шаҳрида жойлашган88 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига 24 соат мобайнида коммунал хизмат кўрсатувчи «ХОНОБОД-УЙ ОБОД» МЧЖ бошқарув ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни қабул қилинган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга асосан ушбу турар-жойларда яшаётган аҳолига хизматлар эндиликда уйларнинг умумфойдаланувдаги қисмларини сақлаш ва таъмирлаш учун хизмат кўрсатувчи «ХОНОБОД-УЙ ОБОД» МЧЖ бошқарув ташкилоти томонидан амалга оширади.

- Ушбу лойиҳа устида шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда кўп вақтдан буён ишламоқдамиз, - дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов. - Бошқарув ташкилотининг қулайлиги шундаки, ушбу кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг коммунал масаладаги барча муаммолари ўз вақтида ечилади. Асосийси уйларнинг умумфойдаланувдаги қисмлари ўз холича сақланишига, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа масалалардаги муаммоларни жойида бартараф этилишига эришилади. Шунингдек, энг муҳими, аҳолининг турмуш маданияти шаклланади.

Айни пайтда «ХОНОБОД-УЙ ОБОД» бошқарув ташкилотида фаррош, боғбон, сантехник, электрик, лифтёр каби 10 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Кўп қаватли уйларни жорий таъмирлаш ва ҳизмат кўрсатиш учун керакли асбоблар билан жихозланган. 24 соат мобайнида хизмат кўрсатиш учун ишчи ходимларга барча қулайликлар яратилган.

Бундай бошқарув ташкилоти ҳозирда Андижон шаҳри ҳамда Пахтаобод туманида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Янги йилдан вилоятдаги қолган шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда ҳам “Бошқарув ташкилоти” фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

«auz.uz» online гуруҳи.