Андижон 24

ХОНОБОД ШАҲРИДА 350 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ОЧИЛИШ АРАФАСИДА


01.06.2019   1280

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 19 майдаги ВМ 378-сонли хамда, 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида Хонобод шаҳрида 2 та 250 ўринга мўлжалланган давлат хусусий шерикчилик ва 4 та 100 ўринга мўлжалланган оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш кўзда тутилган.

Хонобод шаҳрида 2 та Давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасалари, жумладан: “Оқ делфин” Давлат хусусий шерикчилик МТМ да 150 нафар тарбияланувчига мослаштириб қурилган бўлиб жорий йилнинг июнь ойига ишга туширилиши режалаштрилган, “Абу Али Ибин-Сино” Давлат хусусий шерикчилик МТМ да 100 нафар тарбияланувчига мослаштириб қурилган бўлиб тез кунларда ишга туширилиши режалаштрилган.

Бундан ташқари Хонобод шаҳрида 4 та 100 ўринга мўжалланган Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда. Жумладан: Тейит МФЙ ҳудудида жойлашган 25 ўринга мўлжалланган “Гулижаҳон меҳр камолоти”, Янги хаёт МФЙ ҳудудида жойлашган 25 ўринга мўлжалланган “Юлдузча”, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган
25 ўринга мўлалланган “Идрис”, Янги хаёт МФЙ ҳудудида жойлашган 25 ўринга мўлжалланган “Муслимахон” оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари шулар жумласидандир. Ушбу ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасалари Хонобод шаҳридаги мактабгача таълим ёшидаги тарбияланувчиларнинг замонавий билим ва кўникмалар олиш йўлида соғлом муҳит яратилишида хизмат қилиши шубхасиздир.

У. ТИЛЛАБОЕВ

Хонобод шаҳар хокимлигининг

молия бўлими бошлиғи.