Андижон 24

ХОНОБОД ШАҲРИ ҲОКИМИ МАШЪАЛБЕК ТАЖИБАЕВ АҲОЛИНИ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


07.11.2020   3167

Хонобод шаҳридаги «Ёшлар марказида» шаҳар ҳокими Машъалбек Тажибаев аҳолини мурожаатлари бўйича қабул ўтказди.

Унда сектор раҳбарлари ва барча мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида ишга жойлашиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар ўрганилди.

Жумладан, 18 нaфaр aҳoли бaндлиги тaъминлaнди, мурожжат тушган мaҳaллaлaрдa сув қувуридaги aвaрия ҳoлaтлaри ҳaл этилди, канализация қувури ётқизиш ишлaри бoшлaнди. 2 тa кaм тaъминлaнгaн oилaлaргa гaз бaллoни еткaзиб берилди.

Шунингдек, кўплаб муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

«auz.uz» online гуруҳи.