ЖАМИЯТ

ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИ МАШЪАЛБEК ҲУРМАМАТОВИЧ ТАЖИБАЕВ ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ


14.12.2020   3878

2020 йил 14 декабрь куни Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг навбатдаги 16-сессияси ўтказилди. Сессияда Хонобод шаҳрининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича шаҳар ҳокими М.Ҳ.Тажибаевнинг ҳисоботлари тингланди ва 2021 йил истиқболлари, кутилаётган янгиликлар ва эришиладиган натижаларга бағишланган мурожаати йўлланди.

Шунингдек, шаҳарда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳунармандлар ҳамда тадбиркорларнинг маҳсулотлари кўргазмалари ташкил қилинди.

Сессиядан сўнг, сектор раҳбарлари, депутатлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ОАВ вакиллари ва блогерлар томонидан берилган саволларга шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари томонидан истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ташкил этилган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»нинг фаолияти хусусида жавоблар берилди.

«auz.uz» online гуруҳи.