Хорижда

ХИТОЙЛИК ВИРУСОЛОГ КОРОНАВИРУСНИНГ ИНСОН ТОМОНИДАН ЯРАТИЛГАНИГА ИСБОТИ БОРЛИГИНИ АЙТДИ


15.09.2020   4308

Айни пайтда АҚШда истиқомат қилаётган хитойлик вирусолог доктор Ли-Менг Ян коронавируснинг ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозордан келиб чиққани ҳақидаги даъволарни рад этди. Ян CОVID-19 Хитойдаги ҳарбий лабараторияда яратилганини исботловчи далили борлигини айтган.

Ян бу ҳақда 11 сентябрь куни ITV каналига берган интервьюсида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабрида коронавирусни тадқиқ қилиш бошланган пайтда бу касаллик аллақачон одамлар орасида тарқалаётганди. Ли-Менг Ян АҚШга қочиб келмасдан олдин Гонгконгдаги аҳоли соғлигини сақлаш мактабида ишлаган. Янга ўтган йилнинг декабрида коронавирус кластерини аниқлаш вазифаси юкланган.

“Дастлаб Хитой ҳукумати CОVID-19 нинг ҳолатини ўрганаётган эди. Лекин, бу пайтда вирус аллақачон одамлар орасида тарқалишни бошлаб бўлганди. Вируснинг келиб чиқиши билан боғланаётган Ухандаги ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозор ва ундан кейинги барча назариялар CОVID-19 нинг аслияти ҳақидаги ҳақиқатни беркитиш учун ўйлаб топилган нарсалардир.

Коронавируснинг ушбу янги турининг мутацияга учраш даражаси жуда юқори ва у табиий тарзда юзага келмаган. Унинг манбаси коронавирусларнинг бир қанча турларига эга бўлган Хитой ҳарбий институтига бориб тақалади. Улар вирусни ўзгартириб, янги коронавирусни келтириб чиқаришди” дейди Ян.

Ян бу топилмаларини шу йилнинг бошида ўзининг Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотида ишловчи назоратчи устозига айтган. Лекин, у Яннинг сўзларига эътибор қаратмади. Янга бу ҳақда оғиз очмасликни, акс ҳолда, Хитой ҳукуматидан жазо олиш хавфи борлигини айтишган.

“Аслида, мен ЖССТда маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган назоратчи устозимга бу ҳақда хабар қилганман. Аммо, ЖССТдан жавоб келмади. Ҳамма менга жим туришни тайинлади. Бундай қилмасам, мен йўқолиб қолишим мумкинлигини айтишди” дейди Ли-Менг Ян.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий коммиссияси директори ушбу даъволарни рад этди ва Хитой ҳукумати коронавирус ҳақида хабар бериш ва уни ўрганиш борасида кечиктирувларга йўл қўймаганини айтди.

Манба: yuz.uz