Бугуннинг гапи

ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР АНДИЖОНДА


21.04.2020   147

Республикамизга коронавирус эпидемиясининг олдини олиш ва унга қарши кураш мақсадида амалий ёрдам бериш учун Хитой давлатидан бир гуруҳ мутахассислар ташриф буюрди.

Улар бугун Андижон вилоятида карантин даврида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар вилоятда бу борада йўлга қўйилган ишларга ижобий баҳо бериш билан бир қаторда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Хитойлик шифокорларнинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ.