Хорижда

ХИТОЙЛИК КЕЛИН ТЎЙ ФОТОСЕССИЯСИ ВАҚТИДА ҲАЛОК БЎЛДИ


06.09.2020   4132

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Венчжоу шаҳрида тўй фотосессияси вақтида фожиа юз берди — келин ва визажист ҳалок бўлди. Уларни денгизнинг катта тўлқини оқизиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Тўй фотосессияси ва тасвирга олиш жараёни денгиз қирғоғида ўтказилган. Кутилмаганда келин, визажист ва фотографни катта тўлқин очиқ денгизга олиб кетган.

Қутқарувчилар келин ва визажистнинг жасадларини топишга муваффақ бўлган. Фотографни излаш ишлари давом этмоқда. Ҳозирча у бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.