Андижон 24

ХИТОЙГА ЯНА БИР ОФАТ - ЧИГИРТКАЛАР ҲУЖУМИ ХАВФ СОЛМОҚДА


04.03.2020   872

Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва яйловлар ишлари бўйича давлат бошқармаси мамлакатнинг жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий туманлари деҳқонларини яқин орада чигирткалар ёпирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди, -деб хабар беради Kun.uz.

Таъкидланишича, Африканинг бир қатор давлатлари иқтисодиётига катта талофат етказган чигиркалар Жануби-Ғарбий Осиё давлатларига ҳам хавф соляпти. Бу ердан ҳашаротлар Хитойга тезда ўтиши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, Хитойда чигиртка ҳар йили 10 млн гектарга яқин ердаги экинларга зиён етказади. Мамлакат ушбу ҳашаротларга қарши курашиш бўйича бой тажриба ва синовдан ўтган технологияларга эгалигига қарамасдан, Ҳиндистон ва Покистонга чигиртка ёпирилганидан хавфсирамоқда.

Чигиртка бир кун ичида 120 км масофани учиб ўта олади. Чигирткаларнинг улкан тўдасида ярим миллиардгача ҳашарот бўлиши мумкин. Бу тўдалар йўлида учраган ўсимликни еб тугатади.