ЖАМИЯТ

"ХИТОЙ- ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН" ТЕМИР ЙЎЛ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


26.01.2023   1087

Қирғизистон Савдо-саноати палатаси президенти: "Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун ҳам керакли"

Қирғизистон Республикаси Савдо-саноати палатаси президенти Темир Сариев “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси ҳақида гапирди. Манба

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳасига келсак, бу бизнес учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун ҳам керакли. Бу борадаги масалаларни олдин муҳокама қилгандик. Бироқ, узоқ вақт давомида маълум натижаларга эришилмади. Бугун эса, уни батафсил муҳокама қилиш имконига эга бўлдик. ХХР, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг бу борада сиёсий иродаси бор. Ўтган йили Самарқандда тегишли ҳужжатлар имзоланди ва бу лойиҳага оид ишларга катта туртки беради.

Жорий йил ўрталарида унинг биринчи техник иқтисодий асослари тайёр бўлиши, йил охирида ёки кейинги йил бошларида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда. Йўлнинг қурилиши бизнинг иқтисодий, савдо, логистика, транспорт имкониятларимиз бир неча баробар ошириш, мамлакатларимизга транзит юк ташувлари орқали даромад олиш имконини беради", деди у.