ЖАМИЯТ

ХИТОЙ ХАЛҚИНИ БИЛАСИЗМИ?


28.02.2019   1614

Андижон шаҳридаги 47-умумтаълим мактабида география фани ойлиги доирасида 9-“А” ва 9 “Б” синф ўқувчилари учун “Хитой Халқ Республикасининг табиий-демографик салоҳияти” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Фан ўқитувчиси М. Холиқова томонидан ўтказилган очиқ дарсни шаҳар мактабларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ география ўқитувчилари кузатдилар.

Дарс давомида мактаб ёшлар иттифоқи сардорлари географиядан олган билимларини намойиш этдилар.

Н. ИКРОМИЙ,

47-умумтаълим мактаби

ёшлар етакчиси.