Хорижда

ХИТОЙ АҲОЛИСИНИНГ СОНИ ҚИСҚАРДИ


09.01.2019   2106

Хитой аҳолиси 2018 йилда 1,27 миллион кишига қисқарди.

Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда ўтган йили туғилган чақалоқлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 миллионга кам бўлган. Бу, Чин юртининг янги тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Хитойда туғиш ёшидаги аёллар эркаклардан анча кам. Бундан ташқари, кўплаб оилалар тиббий ёрдам ва таълимга ёрдам харажатлари сабабли болали бўлишдан бош тортмоқда.