Андижон 24

ХИНДИСТОННИНГ ГУДЖАРАТ ШТАТИ БОШ ВАЗИРИ ВИДЖАЙ РУПАНИ «OPEN-ANDIJAN» ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ЕТИБ КЕЛДИ


19.10.2019   2529

19 октябрь, шанба куни Андижонда биринчи “Open-Andijan” халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Унда иштирок этиши кутилаётган юқори мартабали меҳмон Хиндистоннинг Гуджарат штати Бош Вазири Виджай Рупани бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси самолёти эрта тонгда Андижон халқаро аэрапортига келиб қонди. Андижон вилояти ҳокимлиги масъуллари томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда «auz.uz» online гуруҳи хабар бермоқда.

- Бобур юрти Андижон ҳақида кўп бора ўқиганман, яхши таърифларни эшитганман. Ростини айтсам, бутун умр шу заминга келишни, нафақат сизларнинг балки, бизнинг буюк аждодимиз қадам босган заминни кўриш орзуим бўлган. Бугунги форум доирасида мен орзуларга эришмоқдаман. Ўйлайманки, келгусида икки томонлама шартномалар Хиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамланишига замин яратади, - деди Виджа Рупани ўз сўзида.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги фармойишига кўра, вилоятнинг иқтисодиёт ва инвестиция салоҳияти янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган форумда Германия, Грузия, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Покистон, Туркманистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Туркия, Белоруссия каби 30 дан ортиқ давлатларнинг делегациялари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Форум давомида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутадиган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф ташкил этилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкони яратилади. Хорижий меҳмонлар yчун истиқболли инвестиция лойиҳаларининг, бўш турган бино, иншоот ва ер майдонларининг тақдимоти ўтказилади.

Форум якунида “B2G” ва “В2В” форматларидаги кооперацион биржалар ўтказилиб, келишувлар имзоланади. Соҳа мутахассисларининг маърузалари ва Форумга ташриф буюрган xaлқapo молия институти вакили ёки хорижий инвесторлар фикрлари тингланади.

Форумда Хиндистоннинг Гуджарат штати Бош вазири Виджай Рупани бошчилигидаги йирик делегация иштирок этади. Мазкур юқори мартабали меҳмон билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг икки томонлама учрашуви ташкил этилади. Шунингдек, улар иштирокида Андижонда Шарда университети филиалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.