Андижон 24

ХАШАР ДОИРАСИДА АНДИЖОН ТУМАНИДА 500 ТУП МЕВАЛИ ВА 300 ТУП МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАР ЭКИЛДИ


13.03.2021   1613

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Бугун Андижон туманидадаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасада умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди.


Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, бинолар, таълим масканлари, ҳовлилар атрофи ободонлаштирилди. Кўча ва хиёбонлар, майдонлар ораста кўринишга келтирилди. Гузарлар, зиёратгоҳлар, ариқлар, йўлаклар, болалар майдончалари янада тартибли, озода кўриниш касб этди. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасаларда 7000 кўп йиллик ва мавсумий гуллар, 500 туп мевали ва 300 туп манзарали дарахтлар экилди ҳамда 4750 мевали ва манзарали дарахтлар оқланди. 1200 лотоклар тозаланиб, оқланди.

Андижон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.