Хорижда

«Харви» довулига НУЖ сабабчими?


12.09.2017   1181

Уфологлар АҚШга катта талофат етказган “Харви” довулининг юзага келишига НУЖ (номаълум учар жисм) сабаб бўлган, деган фикрни билдиришяпти. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, НУЖнинг Америка осмонида пайдо бўлиши кучли офатни юзага келтирган.

«Свободная пресса»нинг билдиришича, довул пайтида NASA нинг сунъий йўлдоши орқали олинган суратларида “учар ликобча” тасвирга тушиб қолгани бунга сабаб қилиб кўрсатиляпти.

Техас штатида “Харви” туфайли 47 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, минглаб биноларга жиддий зарар етгани айтилмоқда. Офатдан зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиляпти. Актёр Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар ҳайрия қилди.