Андижон 24

ХАЛҚАРО ЁЗГИ МАКТАБ


19.06.2019   1718

резидентимизнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича талабаларнинг миллатлараро маданий ва тиббий тажриба алмашишларини амалга оширишмақсадида Халқаро ёзги мактаб фаолият бошлади. Куни кеча турли давлатлардан ташриф буюрган талабалар Андижон давлат тиббиёт институтида кутиб олинди.

Республикада илк маротаба хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари талабалари учун “Водий гавҳари” номли Халқаро ёзги мактаб ташкил этилди. Куни кеча Беларус давлати, Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Республикалари, Тошкент Фармацевтика, Самарқанд давлат тиббиёт институтларининг 12 нафар талабалари Андижон давлат тиббиёт институтига етиб келдилар.

Меҳмонларни институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ва талабалар “Андижон полкаси” рақси билан тантанали кутиб олдилар. Халқаро ҳамкорлик бўлимида ўтган учрашувда вилоятимиз ва институт тарихи, бугуни, кадрлар тайёрлаш масаласи, Халқаро ёзги мактабни ташкил этишдан кўзланган мақсад, хорижий мамлакатлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, масофавий таълим, онлайн конференциялар, ёш олимларнинг анъанавий анжуманлари хусусида сўз борди.

Симуляцион марказида билим олувчиларга яратилган шарт-шароитлар, муляжлар, фантом ва тренажёрлар, замонавий тиббий асбоб – ускуналар билан танишдилар.

Ахборот-ресурс маркази фаолияти, имкониятлари ҳамдакўргазмалар зали, Анатомия, оперативжарроҳлик ва топографик анатомия кафедраси музейидаги экспонатлар ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. “Фавқулодда тиббиётга кириш. Кардиопулмонер реанимация асослари” мавзусида ўтказилган ўқув машғулотлари ҳам қизғин бўлди.

Бир неча кун давом этадиган ёзги мактабда диққатга сазовор тарихий жойлар, сўлим ва хушманзара масканларга сафар уюштирилади. Турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, машғулотлар, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, турлимусобақа ва шоулар дастурга киритилган.

М.Тўхтаназаров.