ЖАМИЯТ

ХАЛҚАРО ҲАМЖИҲАТЛИК УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ


01.12.2020   694

Ҳар йили 1-декабр санаси “ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни” сифатида нишонланади. Бу санада ОИТСга чалинганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсад қилинади.

Мазкур сана муносабати билан Андижон давлат тиббиёт институтида вилоят ҳокимлиги, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда“Халқаро ҳамжиҳатлик - умумий масъулият” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Б.Қораев, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Мамажонов, АДТИ давлош ишлари бўйича проректори Б.Мирзакаримов, ҳамда бир қанча мутасадди ташкилот вакиллари ва мутахассислар ОИТС - сурункали юқумли касаллиги, унинг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятлари, олдини олиш масалалари юзасидан маърузалар қилдилар.

Тадбир иштирокчилари ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши кераклигини чуқур англаб етдилар.

АДТИ ахборот хизмати