Андижон 24

ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИ ИСЛОҲОТЛАР ТАШАББУСКОРИ БЎЛАДИ


29.12.2020   4287

Биз халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Президентимизнинг Мурожаатномасинидиққат-эътибор билан тингладик. Очиғи, 2021 йил учун улкан вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ва халқимиз, мамлакатимиз янги қиёфасини шакллантириш йўлида дадил одимлаб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши айни кўнглимиздаги таклиф. Чунки биз ҳамма вақт келажак авлод тарбиясини биринчи даражали вазифа деб биламиз. Ёшларни қанчалик комил инсонлар қилиб тарбияласак эртанги кунимиз янада фаровон бўлади. Айниқса, таълим соҳасида кутилаётган ўзгаришлар ва фарзандларимизни билим олишлари учун яратиладиган имкониятлар ҳар бир ота-онани қувонтиради. Малакали кадр бўлиб етишган фарзандларимиз келгусида шу юртнинг равнақи йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўз навбатида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан. Амалдаги йилда пандемия сабаб бу яна бир бор ўз ифодасини топди. Таъкидланганидек, бу борада хали хотиржам бўлишга эрта. Келгуси йилда ҳам халқимиз саломатлигига янада эътиборли бўлишимиз зарур. Бу борада тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар устиданбиз депутатлар доим жамоатчилик назоратини амалга оширамиз. Токи ҳеч бир оила касалликнинг қурбонига айланмасин.

Бугунги тарихий маъруза орқали мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон бундан кейин ҳам дунё рейтингида ўз мавқеини сақлаб қолишига бўлган ишончимиз ортди. Биз маҳаллий кенгаш депутатлари Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз. Ўз навбатидабилдирилган ишончга жавобан Ватанимиз равнақи йўлида янада фаоллик билан иш олиб борамиз. Бир сўз билан айтганда, халқ вакили сифатида амалга ошириладиган ислохотларнинг ташаббускори бўламиз.

Насибахон ТЎЙЧИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ

депутатлари вилоят Кенгаши депутати.